ЭҲФ фойдаланувчилари учун яна бир қулайлик

ЭҲФ фойдаланувчилари учун яна бир қулайлик

Хўжалик юритувчи субъектлар корпоратив карта ва банк карталари тўлови учун тақдим қилинган онлайн-НКМ (виртуал касса) чекини солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетида қайд этган ҳолда харидларни ҳисобварақ-фактуралар реестрига киритиш ҳамда ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади.

🖥 my.soliq.uz орқали шахсий кабинетидан “Корпоратив карта орқали тўлов учун тақдим қилинган онлайн-НКМ чекини ҳисобга олиш” хизмати танланади;

🧾 Керакли ойнада акс этган сатрларга чек маълумотлари киритилади;

👩🏻‍💻Уларни 2 ҳил усулда киритиш мумкин:

👉 Чекнинг QR-кодини сканер қурилмаси орқали сканер қилиш (ёки QR-коди URLни 1-майдонда тўлдириш);

👉 Чекнинг фискал белгиси ва фискал модул рақамини киритиш;

🧾Чек тизимда мавжуд бўлса (ёки аксинча), бу ҳақдаги хабар экранда✔️ пайдо бўлади;

⚙️ Маълумотлар киритилгач, тадбиркорлик субъекти СТИРи, чек рақами ва суммаси, ҚҚС суммаси жами ҚҚС билан суммаси билан автоматик тарзда шаклланади.

📤“Жўнатиш” тугмаси орқали маълумотлар сақланади.

Батафсил маълумот учун /босинг/