ҚҚС ҳисоботини автомат тарзда шакллантириш мақсадида

ҚҚС ҳисоботини автомат тарзда шакллантириш мақсадида

Бир томонлама электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришдаги қўшимчалар

Қўшилган қиймат солиғи ҳисоботи кўрсаткичлари автомат равишда тўлдирилиши учун, электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда қўшимчалар киритилди.

Жумладан:

- хизматлар экспорти (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида);

- хизматлар экспорти (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида);

- бозор нархидан паст нархда реализация;

- божхона нархидан паст нархда реализация.

  1. Хизматлар экспорти (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида). Ушбу ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш учун янги яратилган ҳужжатдан “Бир томонлама” банди орқали “Хизматлар экспорти (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида)” танланади ҳамда ҳисобварақ-фактура кўрсаткичлари амалдаги тартиб бўйича тўлдирилади. Ушбу шаклдаги ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш орқали қўшилган қиймат солиғи ҳисоботининг 1-иловаси 020-сатрида “Ўзбекистон Республикаси ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайдиган хизматларни кўрсатиш бўйича айланма” шакллантирилади.
  2. Хизматлар экспорти (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида). Ушбу ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш учун янги яратилган ҳужжатдан “Бир томонлама” банди орқали “Хизматлар экспорти (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида)” танланади ҳамда ҳисобварақ-фактура кўрсаткичлари амалдаги тартиб бўйича тўлдирилади. Ушбу шаклдаги ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш орқали қўшилган қиймат солиғи ҳисоботининг 2-иловаси 044-сатрида “Чет элдан келтирилган товарларни ташиш чоғида божхона транзити божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган товарларни бевосита Ўзбекистон Республикаси ҳудудига етиб келиш жойидаги божхона органидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиш жойидаги божхона органигача ташиш ёхуд транспортда ташиш билан бевосита боғлиқ бўлган хизматлар” шакллантирилади.
  3. Бозор нархидан паст нархда реализация. Ушбу ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш учун янги яратилган ҳужжатдан “Бир томонлама” банди орқали “Бозор нархидан паст нархда реализация” танланади ҳамда ҳисобварақ-фактура кўрсаткичлари амалдаги тартиб бўйича тўлдирилади. Ушбу шаклдаги ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш орқали қўшилган қиймат солиғи ҳисоботининг 1-иловаси 0103-сатрида “Бозор қийматидан паст нархда реализация қилинган товарларнинг (хизматларнинг) бозор қиймати ва ҚҚС киритилмаган ҳолда реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ суммаси” шакллантирилади.
  4. Божхона нархидан паст нархда реализация. Ушбу ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш учун янги яратилган ҳужжатдан “Бир томонлама” банди орқали “Божхона нархидан паст нархда реализация” танланади ҳамда ҳисобварақ-фактура кўрсаткичлари амалдаги тартиб бўйича тўлдирилади. Ушбу шаклдаги ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш орқали қўшилган қиймат солиғи ҳисоботининг 1-иловаси 0104-сатрида “Товарларни импорт қилишда ҚҚС тўлаш мақсадида товарларнинг божхона қиймати ва ҚҚС киритилмаган ҳолда реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ суммаси” шакллантирилади.