ЭҲФда имтиёзларни акс эттириш

ЭҲФда имтиёзларни акс эттириш

Имтиёз билан ҳисобварақ-фактура расмийташтириш. Ушбу ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш учун субъект томонидан my.soliq.uz cайтидаги шахсий кабинети орқали имтиёзлар рўйхати шакллантирилади. Бунинг учун:

my.soliq.uz cайтидаги шахсий кабинетидан “Қўшилган қиймат солиғи имтиёзлари” танланади.

“Қўшилган қиймат солиғи имтиёзлари” ойнасидан имтиёзлар рўйхати шакллантирилади. Бунинг учун имтиёзга шартли ном берилади.

Сўнгра имтиёз коди танланади ҳамда “Юбориш” тугмаси босилади.

“Юбориш” тугмаси босилганидан сўнг имтиёзлар рўйхатига янги банд қўшлиди.

Электрон ҳисобварақ-фактураларни шакллантиришдан олдин “Созламалар” бандига кириб “ҚҚС имтиёзи” банди “Қўлланилади” статусига ўтказилади ҳамда “Ўзгартиришни сақлаш” тугмаси босилади.

Электрон ҳисобварақ-фактураларни шакллантиришда “ҚҚС (Ставкаси, %)” бандидан “ҚҚС сиз” танланади, “Имтиёз” бандидан керакли имтиёз танланади.

Қўшилган қиймат солиғи ҳисоботининг 2-иловасида имтиёзли айланмаларни акс эттириш учун электрон ҳисобварақ-фактурани имтиёз билан расмийлаштирилади ҳамда қўшилган қиймат солиғи ҳисоботининг 2-иловаси автомат тўлдирилади.