ҚАЙСИ ЭҲФ ОПЕРАТОРИНИ ТАНЛАГАН МАЪҚУЛ?

ҚАЙСИ ЭҲФ ОПЕРАТОРИНИ ТАНЛАГАН МАЪҚУЛ?

Бу савол ЭҲФ тизимига ўтиш олдидан ҳар қандай хўжалик юритувчи субъектларни қизиқтириши, ўйлантириши табиий! Ҳақиқатдан ҳам, 17та оператор орасидан энг маъқулини танлаш унчалик осон эмас. Боз устига улар бир-биридан у қадар фарқ қилмайдиган хизматларни тақдим этиши танловни янада қийинлаштиради. Аммо барибир имкониятлардан келиб чиқиб, у ёки бу оператор(лар)ни танлаш керак.

Бизнингча, бу борада ЭҲФни шакллантириш, юбориш ва қабул қилиш билан боғлиқ барча ташкилий ва ҳатто техник томонларни ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керак. Операторнинг хизмат кўрсатиш шартларини ҳам тўлиқ аниқлаштириб олиш мақсадга мувофиқ. Корхона бухгалтерия тизими оператор томонидан тақдим этиладиган имкониятларга қай даражада интеграция қилинишини инобатга олиш ҳам муҳим.

Дейлик, офисдан ташқаридасиз, зудлик билан кирувчи ҳужжатни имзолаш ва жўнатиб юборишга тўғри келяпти. Бундай вазиятларда, шубҳасиз, мобиль илова билан ишлаш қўл келади. Демак, оператор томонидан тақдим этиладиган хизматларининг мобил версияси мавжудлиги ҳам мижознинг танлов имкониятларини ошириши мумкин.

Барча операторлар томонидан кўрсатиладиган хизматлар пулли, лекин нарх бобида ўзаро бир-биридан фарқланади. Айнан мана шу жиҳат операторлар ўртасидаги рақобатнинг ҳаракатлантирувчи куч бўлиб хизмат қилади. Аксарият фойдаланувчиларнинг танлови ҳам айнан хизматнинг қийматига боғлиқ.

ЭҲФ хизматлари учун тўлов хўжалик юритувчи субъект ва оператор ўртасида тузилган шартнома асосида келишилади. Тариф режаси ҳужжат айланиши ҳажмидан келиб чиқиб белгиланади. Сонидан қатъий назар кирувчи ЭҲФ учун ҳеч қандай тўлов йўқ, фақат чиқувчи ҳужжатларгина пулли бўлади.
Карантин даврида солиқ тўловчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида айрим ЭҲФ операторлари томонидан вақтинча бепул хизматлар кўрсатилмоқда. Масалан, “Солиқ-сервис” давлат унитар корхонаси, “BeproNorma” ва “Bitwise” МЧЖда ЭҲФ ҳужжат айланиш тизимида 2020 йил 1 майгача бепул хизмат кўрсатилди.

Бошқа операторларда бундай қулайлик муддати ҳали давом этмоқда:

  • “The Mind” МЧЖда ЭҲФ ҳужжат айланиш тизимида корхона рўйхатдан ўтган сўнг 6 ой давомида;
  • “Plum Technologies” МЧЖда ЭҲФ ҳужжат айланиш тизимида ҳозирча “Dataprizma” МЧЖда ЭҲФ ҳужжат айланиш тизимида2020 йил 1 июлгача;
  • “Invoice Expert” МЧЖда ЭҲФ ҳужжат айланиш тизимида 2020 йил 1 июлгача бепул хизмат кўрсатилиши маълум қилинган.

ЭҲФ операторлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар билан боғлиқ бошқа маълумотлар билан қуйидаги таққослама жадвалда танишишингиз мумкин:

ҚАЙСИ ЭҲФ ОПЕРАТОРИНИ ТАНЛАГАН МАЪҚУЛ?

Юқорида ЭҲФ операторларининг фаолиятига доир сиз учун фойдали маълумот ва мулоҳазаларни тақдим этдик. Айни мавзуда https://rouming.uz/uz/operators ва https://soliq.uz/page/operatorlar манзилларида ҳам янада батафсил маълумотлар акс этган. Қай бир ЭҲФ оператори мижозига айланиш қарори ва танлови ўз қўлингизда.


Нозим ТУРАЕВ,
“Янги технологиялар” илмий-ахборот маркази, бўлим бошлиғи